Метрода туғилган чақалоқ ва унинг онасига метро умрбод бепул бўлади
Кеча, 6 октябрь куни Тошкент метрополитенининг Ғафур Ғулом бекатида чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди. «Тошкент метрополитени» метрода туғилган чақалоқ ва онасига бутун умрлик эсдалик совғаси топширилишини маълум қилди.
«Ғафур Ғулом» бекатида содир бўлган ҳаётий аҳамиятга эга воқеа — метро бекатида чақалоқнинг дунёга келиши — кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Тошкент метрополитени раҳбарияти ушбу унутилмас ҳолат муносабати билан онага ва туғилган фарзандига бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус картани топшириши режалаштирилган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима — Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиши ҳам таъкидланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг