«Мен террорчи эмасман» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди

11:32 12 Январь 2021 Маданият
2460 0

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, “Mir Ali cinema” ва “Iskandariy visual” кинокомпаниялари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси ДХХ кўмагида суратга олинган «Мен террорчи эмасман» бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди.

«Мен террорчи эмасман» бадиий фильми ўткир сюжетли ҳарбий драма жанрида бўлиб, реал воқеаларга асосланган. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Мазкур фильмнинг 14 январь – «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан ҳарбийлар учун ҳам махсус намойиши бўлиб ўтади.

Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев, продюсер Фирдавс Абдухоликов, ижрочи продюсер Нодир Мўминов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?