Медиаҳафталик карвони Хоразмда
Мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб ўтаётган медиаҳафталик жорий ҳафтада Хоразм вилоятининг медиа соҳаси вакилларини қамраб олди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирда маҳаллий ҳокимият ва давлат органларининг ахборот хизмати ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, мобилографлар, СММ мутахассислари, вайнерлар, контент яратувчилар фаол иштирок этишди.
Урганч шаҳридаги Ёшлар маркази заллари оддий тренинг жойи емас, балки фикрлар тўқнашган, ғоялар туғилган ва контент реал вақтда яратилган жонли майдонга айланди. Кимдир биринчи марта камерани қўлга олди, кимдир ўз контентига бошқача кўз билан қарашни ўрганди, яна кимдир еса аудитория билан гаплашиш услубини бутунлай ўзгартирди.
— Медиаҳафталик давомида замонавий медиамаконда сифатли контент яратишнинг янги услубларини ўргандик, касбий билим ва малакамизни оширдик, — дейди Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Миржалол Бахтиёров. — Ўқув семинарларида медиа муҳитда қандай фикрлаш ва қандай ишлаш кераклигини, контент яратишнинг масъулиятини ҳис қилдик.
Медиаҳафталикнинг якуний анжумани Маъмун университети биносида ўтказилди. Минг нафарга яқин иштирокчиларни бир даврага жамлаган ушбу йирик медиалойиҳада Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори Қобилжон Аҳмедов, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов сўзга чиқиб, миллий медиамакондаги ўзгаришлар, юртимиздаги бунёдкорлик ва яратувчилик ишларини, ислоҳотлар жараёнини ифода этган контентлар яратиш, ахборот хавфсизлиги ва соҳа ривожи билан боғлиқ масалалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
— Медиаҳафталик нафақат назарий билимларни ошириш, балки амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш, соҳадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва янги ечимлар ишлаб чиқиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди, — дейди Хоразм телерадиоканали тасвирчиси Жасурбек Мирзаев . — Унда замонавий технологиялар ва сунъий интеллект воситаларини ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилгани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Медиаҳафталик якунида ўқув машғулотларида қатнашган иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. Келаси ҳафтада медиаҳафталик маёғи Сурхондарё вилоятига йўл олади.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг