Математика фанидан асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи саволлари интернетда тарқатилди

Ижтимоий тармоқларда математика фанидан асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи саволлари Республика бўйлаб ноқонуний тарзда тарқатилган. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ўрганиш ишлари бошлаб юборилган.
«Ушбу олимпиада саволлари Фан олимпиадалари маркази томонидан тузилди, ҳар бир ҳудудда (ҳудудий бошқармаларда) марказлашган ҳолатда чоп этилмоқда.
Ҳудудлардаги Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этилган штабларда саволлар чоп этиш жараёнида айрим ходимларининг зиммасидаги вазифага масъулиятсизлик билан ёндашгани, жараёнда адолатни таъминламагани оқибатида материаллари тарқалди.
Ҳозирда бу ҳолатга сабабчи шахслар аниқланмоқда ва улар амалдаги қонунчилик доирасида жавобгарликка тортилади», — дейилади хабарда,
Шу муносабат билан математика фанидан асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи ҳар бир синф кесимида (9-10-11-синф) қайта ўтказилади.
«Фан олимпиадалари маркази барча босқичларда жараёнларнинг шаффоф, адолатли ва холис ташкил этилишидан манфаатдордир. Агар сизга олимпиада саволлари ёки жавоблари пул эвазига таклиф этилса, жараёнларга таниш-билишчилик ёки ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳолатлари бўлса, дарҳол Фан олимпиадалари Марказнинг махсус боти, «https://t.me/Murojaat_FOM_bot» ёки «+998 71 207 05 24» телефон орқали хабар беришингизни сўраймиз»,- дейилади хабарномада.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг