«Матбуот» дўконида энди кўйлак сотиладими?
Суюндик МАМИРОВ/«Халқ сўзи». Пойтахтимиздаги чекка кўчалардан бирида ғалати манзарага кўзим тушиб қолди: пештоқига «Матбуот» деб катта-катта ҳарфлар билан ёзилган дўкон олдига аёллар кўйлаги қаторлаштириб илиб қўйилибди. Ичида газета-журналдан ном-нишон йўқ. Наҳотки «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси бундай дўконларни трикотаж буюмларини тикиб сотаётган тадбиркорларга ижарага бера бошлаган бўлса?
Узоқ ўтмишдагина эмас, бундан 5-6 йил аввал ҳам эрталаб «Матбуот» дўконидан газета сотиб олиш учун одамлар турнақатор бўлиб навбатда тургани ҳамон ёдимизда. Улар гўёки иссиқ нон харид қилаётганга ўхшарди ва газета-журналдан маънавий озуқа олишарди.
Хўш, кейин нима бўлди? «Одамларда газета-журнал ўқишга қизиқиш камайди» қабилидаги баҳонаю сабаб билан «Матбуот» дўконларида сотиладиган майда-чуйда маҳсулотларнинг тури кўпайиб бораверди. Бунинг натижасида нафақат босма нашрлар, балки бундай шохобчаларнинг ўзига ҳам четга суриб чиқарилди.
Бугун шаҳар ва туманларни қўя турайлик, ҳатто пойтахт кўчаларида «Матбуот» дўконини учратиш амримаҳол бўлиб қолди. Даврий босма нашрларнинг жамият ҳаётидаги муҳим ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда «Матбуот» дўконларини кўпайтириш зарур. Бу гарчи моддий даромад келтирмаса ҳам…
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг