Марказий Осиёда чорвачилик қиймат занжирлари: ҳолати, муаммолари муҳокама қилинди

Фото: "Халқ сўзи"
Пойтахтимизда «Марказий Осиёда чорвачилик қиймат занжирлари: ҳолати, муаммолари ва сиёсат» мавзусида минтақавий техник семинар бўлиб ўтди. Тадбирда 50 дан ортиқ иштирокчилар — давлат идоралари, илмий муассасалар, хусусий сектор ва халқаро ташкилотлар вакиллари чорвачилик қиймат занжирларининг ҳозирги ҳолати, муаммолари ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Семинар Германиянинг Гессен шаҳридаги Юстус Либих номидаги университет ҳузуридаги Халқаро тараққиёт ва атроф-муҳитни тадқиқ этиш маркази (ZEU), БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда «Иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги бўйича Германия – Ўзбекистон мулоқоти» ташаббуси томонидан ташкил этилди.
Иштирокчилар Марказий Осиё мамлакатларида чорвачилик қиймат занжирларини ривожлантириш, кичик фермерларнинг бозорга интеграцияси, барқарор озуқа ишлаб чиқариш ҳамда ҳайвон касалликларига қарши курашда минтақавий ҳамкорлик масалалари, шунингдек, барқарор чорвачиликни ривожлантириш, минтақавий савдони кучайтириш ҳамда қўшма илмий ташаббусларни кенгайтиришга қаратилган сиёсий таклифлар муҳокама қилинди.
Ажуманда ФАО Ўзбекистондаги вакили Марипа Кичинебатирова, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори доктор Азамжон Нурматов, ҳамда Юстус Либих университети профессори доктор Мартин Петрик сўзга чиқиб тадбирнинг аҳамияти хусусида ўз-фикр мулоҳазаларини билдирди.

Семинарда Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилган «Транс-Ливестоcк: Тожикистон ва Ўзбекистон трансчегаравий ҳудудларида чорвачиликнинг иқтисодий интеграцияси» халқаро тадқиқот лойиҳасининг натижалари тақдим этилди. 2022 – 2025 йиллар давомида амалга оширилаётган лойиҳа чорвачилик маҳсулотлари савдоси, барқарор озуқа таъминоти, яйловлардан оқилона фойдаланиш ва чорвачилик тармоғининг минтақавий иқтисодиётга интеграциясини ўрганишга қаратилган.
Лойиҳанинг ҳамкорлари сафида Тожикистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Хўжанд), Ўзбекистон Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва инновациялар маркази (CARIS, Самарқанд), ҳамда ФАОнинг Марказий Осиё бўйича субминтақавий офиси (Олмаота, Қозоғистон) мавжуд.
Семинарда экспертлар кичик ва йирик чорвадорларнинг ролини, уларнинг манфаатларини бозор иштирокчилари ва давлат билан уйғунлаштириш йўлларини, давлат хизматларини янада самарали қилиш чораларини, шунингдек, Ўзбекистон келажак фермерларини шакллантиришда бозор ва ҳукуматнинг ўрни масаласида ҳам фикр алмашди.
Шунингдек, чорвачилик соҳасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, «Ягона саломатлик» ёндашуви орқали пандемияларга тайёргарликни мустаҳкамлаш ва илмий тадқиқотлар билан сиёсат ишлаб чиқиш жараёнларини боғлаш зарурлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг