Марҳаматда йирик логистика маркази қурилмоқда

15:59 30 Сентябр 2025 Жамият
359 0

Мамлакатимизда логистика марказларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Чунки улар юк ташиш, маҳсулотларни сақлаш ва тарқатиш тизимини замонавий асосда йўлга қўйишга хизмат қилади. Шу мақсадда Марҳаматда “Эрши модерн инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий логистика маркази қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

— Марказ ишга туширилгандан сўнг 300 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган, — дейди Андижон вилояти ҳокимлиги масъул ходими Рустамжон Эшонов. — Шу билан бирга, 4,4 миллион доллар миқдорида хорижий инвестиция киритилиши белгилангани мазкур йирик инфратузилма объектининг аҳамиятини янада оширмоқда.

Қурилаётган логистика маркази келгусида нафақат иш ўринлари яратилиши, балки ёшларнинг чет тилларини ўрганиши ва ахборот технологияларига қизиқишини кучайтиришда ҳам муҳим омилга айланиши кутилмоқда. Чунки бундай марказларда хорижий шериклар билан ҳамкорликда фаолият олиб борилади, замонавий дастурий таъминотлар, рақамли бошқарув тизимлари қўлланилади. Бу эса ёшлардан тил билиш ва IT соҳасида замонавий кўникмаларга эга бўлишни талаб қилади ҳамда уларнинг бу йўналишларга бўлган интилишини янада кучайтиради.

Саминжон ҲУСАНОВ

«Халқ сўзи».                                                                

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?