«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи истеъфога чиқарилди
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Рубен Аморим истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
«Манчестер Юнайтед» ўз мураббийини истеъфога чиқарди. Бу ҳақида бугун эрталаб қарор қабул қилинди», деб ёзмоқда Романо ўзининг X тармоғидаги саҳифасида.
Таъкидлаш керакки, Рубен Аморим 2024-йилнинг 24 ноябрь санасидан бери «қизил иблислар»га устозлик қилиб келаётган эди.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» унинг бошқарувида 63 та ўйин ўтказди. Ушбу ўйинларнинг 24 тасида ғалаба қозонди, 18 та ўйинда дуранг натижа қайд этилди ва 21 та ўйин жамоанинг мағлубияти билан якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг