Мактабларда қишки таътил 1 мартгача давом этиши тўғрисидаги хабарлар асоссиз — ХТВ
Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларда қишки таътил узайтирилгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарлар юзасидан расмий ахборот берди.
«Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз», дейилади ХТВ матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги қишки таътил муддати 24 январгача давом этиши тўғрисида эълон қилганди.
Вазирликнинг билдиришича, тизимдаги кадрлар малакасини Миллий ўқув дастурлари асосида ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчилар ўртасида мавсумий грипп касаллиги кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунлари 24 январга қадар узайтирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг