Мактаб муаммосига ҳомийлик йўли билан ечим топилди

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро туманидаги спорт залига эга бўлмаган умумтаълим мактаблари сони биттага қисқарди. Наврўз айёми кунларида Арабхона маҳалласида жойлашган 19-сонли мактабда замонавий спорт иншооти қурилиб фойдаланишга топширилди.
Спортнинг баскетбол, волейбол, кураш каби оммабоп турлари билан қишин-ёзин шуғулланиш имконини берадиган мазкур маскан тумандаги «AKSA Enerji Bukhara» хорижий корхонаси томонидан барпо этилди. Шу тариқа мактаб жамоасининг кўп йиллик муаммоси кун тартибидан тушди. Спорт залини фойдаланишга топшириш муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда маҳалла фаоллари, ўқитувчилар, хорижий корхона вакиллари қатнашди. Унда сўз олганлар бу иншоот юртимизда чет эллик инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар маҳсули эканлигини таъкидлади.
«AKSA Enerji Bukhara» корхонасига келсак, у газ-поршенли иссиқлик электр станцияси саналади. Корхона туркиялик сармоядорлар маблағи эвазига 2022 йилда иш бошлаган. Маълумотларга қараганда, умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳа шарофати билан минглаб хонадонлар, катта-кичик корхоналар электр энергияси билан узлуксиз таъминланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг