Макрон ва Путин телефонда нимани гаплашгани маълум бўлди

Архив фото
Франция президенти Эмманюэль Макрон ва Россия президенти Владимир Путин 2022 йилдан бери биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди.
Елисей саройи ва Кремль хабарларига кўра, Макрон ва Путин 1 июль куни телефон орқали Украина ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишган.
Қайд этилишича, Макрон Путинни Украинадаги урушда сулҳ тузишга имкон қадар тезроқ рози бўлишга чақирган. Шу билан бирга, у Франциянинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлашини эслатган.
Путин эса Украинадаги уруш учун жавобгарликни Ғарбга юклаган ҳамда Макронга бу можаро Ғарб давлатлари сиёсатининг бевосита натижаси эканлигини айтган. Бундан ташқари, Россия етакчиси Украина бўйича мумкин бўлган тинчлик битимини кенг қамровли бўлишини ва янги ҳудудий ҳақиқатларга таянилишини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг