Маккада қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Фото: «Дунё»
Саудия Арабистонининг қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро И.И. 2024 йилнинг январь ойида оила аъзолари билан ушбу мамлакатга зиёрат қилиш учун борган. Бироқ кейинчалик инсульт ташхиси билан Макка шаҳридаги Ибн Сино шифохонасига даволаниш учун ётқизилган.
Сўнгра унинг виза муддати тугаши ва мамлакатдан чиқиб кетишга тақиқ қўйилгани туфайли Ўзбекистонга қайтолмаган. Шу вақт давомида консулхона И.И.нинг оиласига зарур маслаҳат ёрдамини кўрсатган ва дипломатлар Саудия сайёҳлик компанияларидан бири билан биргаликда уни Ўзбекистонга қайтарилишида кўмаклашган.
Барча масалалар ҳал этилгач, 22 август куни беморнинг уйига парвози учун йўл ҳужжатлари расмийлаштирилиб, шифохонадан Жидда халқаро аэропортига зарур тиббий асбоб-ускуналар билан етказилиши таъминланган, дейилади хабарда.
23 август куни у ва унинг ўғли Ж.И. шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг