Маккада “Ўзбекистон” биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилади
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигида Саудия Арабистонида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ватандошимиз Хайрулло Икромов билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижда яшаётган ватандошлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, инвестициявий ва сайёҳлик муҳитининг жозибадорлигини ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида, Хайрулло Икромов Ўзбекистонда кечаётган янгиликларни доим кузатиб боришини, жумладан, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида эришилган юксак натижалар билан фахрланишини таъкидлади.
“Хорижда узоқ йиллардан бери ресторан бизнеси билан шуғулланиб келаман. Маккада ўзбек миллий таомларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу шаҳарнинг марказий қисмида янги тамаддихона очяпмиз. Ушбу ресторанга “Ўзбекистон” деб ном қўйдик”, деди у.
Янги ташкил этилаётган ресторанга бош ошпаз, нонвой ва бошқа ходимларни Ўзбекистондан жалб этишга келишиб олинди.
Макка шаҳридаги “Ўзбекистон” биринчи миллий таомлар ресторанининг расмий очилиш маросими 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг