Май ойи “Браконьерликка қарши кураш ойи” деб эълон қилинди

Фото: uznature.uz
Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан Давлат экология қўмитаси тизимида 2020 йилнинг май ойи “Браконьерликка қарши кураш ойи” деб эълон қилинди.
Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, жуда кўплаб муаммолар браконьерликнинг орқасидан келиб чиқмоқда, ҳаттоки, коронавирус эпидемиясининг келиб чиқиши ёввойи ҳайвонларни тартибсиз овлаш ва уларни истеъмол қилиш билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.
“Браконьерликка қарши кураш ойи” давомида қўмита тизимидаги инспекторлар республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб, ноқонуний ов ва балиқ овлаш билан шуғулланадиган қонунбузарларга ва ўсимлик дунёсидан ноқонуний фойдаланадиган, дарахт ва буталарнинг рухсатсиз кесадиган ҳуқуқбузарларга қарши кескин кураш олиб борадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг