Маҳоратли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради», дейилади вазирлик хабарида.
Мусахон Нурматов 1968 йили Фарғона вилоятида туғилган. У 1990 йиллар охири, 2000 йиллар бошида ўзбек миллий эстрада санъатидаги юзлаб қўшиқлар мусиқасининг муаллифидир.
Хусусан, унинг «Лайлим», «У гўзал бошқа», «Адашдим», «Яна соғиндим, яна», «Мени севиб қолсайдинг», «Хабаринг йўқ», «Қизми бу, кийикми бу», «Даврага тушган гўзал», «Оҳ, мани ватаним бу», «Келин бўлиб кетар бўлдинг Лайло», «Тўлин ой», «Найсоним Ватан» каби ўнлаб қўшиқлари машҳур.
Ижодкорнинг ўғли Юсуфхон Нурматов марҳум узоқ йиллар давомида оғир хасталик билан курашиб келганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг