Маҳкума аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Юртимизда ҳар бир соҳада рўй бераётган ўзгаришлар, аввало, инсон учун яратилаётган қулайликларнинг ёрқин ифодасидир.
Ўтган йиллар давомида самарали ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши орқали қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолини муаммоларини ҳал этиш, қийноқларнинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш каби қатор йўналишларда салмоқли натижаларга эришилди.
Қолаверса, жиноят содир этиб, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ҳамюртларимизнинг афв этилиши ва уларнинг жамиятга мослашишига кўмаклашиш, «Меҳр» операциялари доирасида уруш ўчоқларидан аёллар ва болаларни қайтариш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси халқаро ҳамжамият томонидан кўп бора эътироф этилди.
Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 3-минтақавий ҳудуд 29-сонли манзил-колониясидаги маҳкумлар билан очиқ мулоқот ўтказилганда, ушбу колонияга янги олиб келинган маҳкума аёллардан бири чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Ўша кундан бошлаб ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни кўпайтириш, маҳкумлар билан тизимли ишлар олиб борилишини келгусида уларнинг ҳаётга мослашувчанлик қобилиятини ошириш ва жиноят йўлига қайта кирмаслик мақсадида ҳар ойнинг охирги кунларида «Соғлом оила — мустаҳкам оила» лойиҳаси доирасида тиббий кўриклар ва психологик тренинглар ташкиллаштириб борилиши тўғрисида режа қилиб олган эдик.
Жорий йилнинг 7 январь куни режа асосида ушбу колонияда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Унга вилоятдаги турли йўналишлардаги малакали шифокорлар — хирург, травматолог, уролог, гинеколог, окулист, невропатолог, лаборант-мутахассислар махсус тиббий мобил автобус, етарли миқдордаги тиббий анжомлар, рентген, мобил ижтимоий дорихона жалб этилди.
Ушбу колониядаги барча маҳбуслар навбат билан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шу куни бу ерга «Соғлом авлод учун» фонди Жиззах вилояти филиали тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам келиб, тиббий кўрик давомида шифокорлар кўрсатмасига асосан маҳбусларга дори-дармон, санитария-гигиена воситалари, тиббий жиҳозлар тарқатди.
Ушбу чуқурлаштирилган тиббий кўрикни ўтказишдан кўзланган мақсад, аввало, инсон қадрини улуғлаш, маҳкумларнинг жамиятимизда ўз ўрни борлиги ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, саломатликларини ҳимоя қилишдан иборат. Чунки улар ҳам шу халқнинг, шу юртнинг фарзандлари.
Абдулазиз Хужаков,
Xалқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши
Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича
доимий комиссияси раиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг