“Маҳаллабай” тизими самараси
Шаҳрихон туманидаги “Қўрғонча”, “Туркистон”, “Қашқар”, “Дориломон” ва “Оқ олтин” маҳаллаларида кузнинг салқин ҳавосида ҳам одамлар юзидан мамнуният балқиб турибди. Сабаби табиий газ билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун эндиликда идорама-идора сарсон бўлишнинг ҳожати йўқ. Ҳар бир маҳаллада ўзининг масъул “газчи”си бор. Улар аҳолининг яқин кўмакчисига айланиб улгургани ҳам эътиборга молик.
Шундай ходимлардан бири — Иброҳимжон Қувватов ҳар тонгда “Hudud mobile” дастури орқали топшириқлар билан танишади. Бугун, масалан, бир хонадонда ҳисоблагич сим картасини янгиласа, бошқа бир ерда қувватлагични алмаштириши керак. Ҳар бир хонадонда у нафақат ускуналар ҳолатини кўздан кечиради, балки оддий одамлар билан суҳбат қуриб, уларнинг фикр-мулоҳазасини эшитади.
— Бир куни Муроджон Қўрчиев хонадонида дастурда кўрсатилган носозликни бартараф этиш учун бўлдим, — дейди Иброҳимжон. — Ҳисоблагич маълумот узатмаётган эди. Қисқа вақт ичида ускунани тузатиб, дастурга қайта уладим. Энди маълумотлар онлайн равишда тўғридан-тўғри узатиляпти. Бу тизим фаолиятимизга аниқлик киритди, вақт тежаяпти, энг муҳими, одамларнинг ишончи ортиб бормоқда.
“Газчи”лар фақат техник муаммоларни ҳал этиш билан чекланмаяпти. Фуқаролар билан мулоқот давомида табиий газдан хавфсиз фойдаланиш, энергия тежамкор ускуналарни танлаш ва ис гази билан боғлиқ хатарларнинг олдини олиш ҳақида маслаҳатлар беради. Шу орқали хавфсизлик посбонига ҳам айланмоқда.
“Маҳаллабай” тизими туфайли истеъмолчи билан хизмат кўрсатувчи орасидаги “девор” олиб ташланди. Энди фуқаро муаммосини ёзма ариза орқали ёки қатор идоралар қатнаб эмас, балки маҳалласининг ўзида ҳал қилади. Бу эса газ таъминоти тизимига нисбатан одамларнинг ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг