Магистратурага расман қабул бошланди
Иллюстратив фото
2024 йил 1 июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024/2025-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий http://magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.
«Шу ўринда, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин», дейилади хабарда.
Аввалроқ касб-ҳунар мактабларига қабул бошлангани ҳақда хабар берган эдик
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг