Мадрид дербисида “Реал“ ғалаба қозонди

05:05 23 Март 2026 Спорт
201 0

Кеча, 22 март куни Испания Ла Лигасининг 29-тур баҳслари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган марказий учрашувда мухлислар Мадрид дербисига гувоҳ бўлишди.

Учрашув 3:2 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Ҳисоб 32-дақиқада очилди — Адемола Лукман “Атлетико Мадрид“ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда “Реал Мадрид“ ўйинни ўз назоратига олди. 52-дақиқада Винисиус Жуниор пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Федерико Вальверди жамоасини олдинга олиб чиқди.

66-дақиқада Науэль Молина ҳисобни яна тенглаштирди. Аммо 72-дақиқада Винисиус Жуниор дубльга эришиб, “қаймоқранглилар“га ғалаба келтирди.

Шу тариқа баҳс Альваро Арбелоа жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг “Реал Мадрид“ очколари сонини 69 тага етказди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?