Лука Модрич ўзига клуб топди

12:29 04 Июнь 2025 Спорт
163 0

«Реал Мадрид» билан шартномасини якунлаган хорватиялик юлдуз Лука Модрич «Милан»га эркин агент сифатида ўтиши мумкин. Италия матбуотининг хабар беришича, Модрич билан музокаралар тез суръатда давом этмоқда. Ди Марзио маълумотларига кўра, сўнгги соатларда футболчи клубга ижобий жавоб берган.

«Goal»нинг ёзишича, «Милан» Модрич билан оғзаки келишувга эришган ва эндиликда фақат расмийлаштириш қолган. Бу ҳам тез орада содир бўлиши кутилмоқда. 38 ёшли ярим ҳимоячи ўз фаолиятини «Реал»да 13 йил давомида олиб борди ва бу вақт мобайнида 28 та йирик совринни қўлга киритди. Энди эса у болалик орзуси бўлган «Милан» клубида тўп суриш арафасида турибди.

Агар музокаралар ижобий якунланса, Модрич «Милан»га эркин агент сифатида қўшилади. Клуб раҳбарияти бу трансферни тажрибали «Олтин тўп» соҳибининг жамоага қўшилишини ижобий баҳоламоқда. Бу айниқса Тиджани Рейндерснинг эҳтимолий трансфери юз берса, таркибда мувозанатни сақлаб қолиш нуқтайи назаридан муҳим ҳисобланади.

Модричнинг «Милан»га ўтиши нафақат клуб, балки футболчи учун ҳам тарихий аҳамиятга эга. У болалигидан ушбу клубнинг ашаддий мухлиси бўлиб келган ва энди ниҳоят орзусидаги жамоада тўп суриш имконига эга бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?