«Lixiang L9» машинасидан ноқонуний рекламада фойдаланган ҳайдовчига чора кўрилди
Андижонда машинасидан қонунга зид равишда рекламада фойдаланган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Андижон ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 2025 йил 28 август куни, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. ўзига тегишли бўлган «Lixiang L9» русумли транспорт воситасининг ташқи юзасига тегишли рухсатсиз, қонунчилик ҳужжатларига мос келмайдиган, ойналарига реклама қоплаб олиб ҳаракатланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган.
Мазкур қоидабузарлик юзасидан ҳайдовчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
Аввалроқ Миграция агентлиги фуқароларни лицензиясиз хорижга ишга жўнатиш билан шуғулланаётган компаниялардан эҳтиёт бўлишга чақиргани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг