“Ливерпуль” Юго Экитикени жазолади
Англиянинг “Ливерпуль” клуби Юго Экитикени 2 ҳафталик маошини бермайди. Бу ҳақида “Daily Mail” нашри хабар берди.
Олдин хабар берганимиздек, 23 сентябрь куни Англия Лига кубоги мусобақасининг 3-босқичи доирасида “Ливерпуль” жамоаси “Саутгемптон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйинда ғалаба голини киритган “мерсисайдликлар” ҳужумчиси Юго Экитике либосини ечиб голни нишонлагани учун майдондан четлатилди.
“Daily Mail”нинг ёзишича, “Ливерпуль” бундай “аҳмоқона” четлатилиш учун Юго Экитикенинг икки ҳафталик маошини ушлаб қоладиган бўлди.
Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Арне Слот ҳам буни аҳмоқлик деб атаганди.
Маълумот учун, “Ливерпуль” навбатдаги учрашувини 27 сентябрь куни “Кристал Пэлас” майдонида ўтказади. Экитике эса дисквалификация туфайли ушбу баҳсда майдонга тушмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг