«Ливерпуль» ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
Фото: Чемпионат.com
Кеча Англиянинг «Ливерпуль» клуби Испания Ла Лигаси вакили «Атлетик Билбао» жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув «инглизлар»нинг уй стадиони — «Энфилд»да бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинда «мерсисайдликлар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. «Ливерпул»дан голларга Гакпо (2 та) ва Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. 64-дақиқада Гакпо ўйиндаги учинчи голини урди. Фақат бу гал ўз дарвозасига. «Атлетик Билбао»нинг яна бир голи Оян Сансет ҳисобига ёзилди.
Маълумот ўрнида, «Ливерпуль» учун янги мавсум 10 августдан бошланади. Шу санада Арне Слот бошчилигидаги жамоа Англия Суперкубоги учун «Кристал Пелас» клубига қарши майдонга чиқади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг