“Lazzatli Surxon” — гастрономик туризм салоҳияти, мусиқа ва шодлик уйғунлиги
Аввал хабар берганимиздек, Бойсун туманидаги “Бойсун баҳори” туризм мажмуасида “Lazzatli Surxon” халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур фестиваль Сурхон воҳасининг бой гастрономик салоҳиятини намойиш этиш, миллий пазандачилик анъаналарини кенг тарғиб қилиш ва вилоятга сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ташкил этилган.

Фестиваль дастури жуда мазмунли ва ранг-баранг: туманлар ва Термиз шаҳри павильонларида миллий таомлар намойиши, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва сувенирлар кўргазмаси, шунингдек, “узум сайли”, “олма сайли”, “анор сайли” каби анъанавий байрам тадбирлари, миллий этник ўйинлар ва мусобақалар иштирокчилар ҳамда меҳмонларга чексиз завқ бахш этди.
— Бу фестиваль ҳақиқий байрам муҳитини яратди, — дейди Сайёра Баратова. — Сурхон воҳасининг ҳар бир таоми, ҳар бир мусиқаси ўзгача мазага, мазмунга эга. Биз нафақат миллий ошхонанинг бойлиги, балки халқимиз меҳмондўстлиги ва ижодкорлигининг ҳам гувоҳи бўлдик. Бундай тадбирлар орқали ўз анъаналаримизни, миллий ғуруримизни янада юксалтириш имкониятига эга бўляпмиз.

Тадбирнинг фаол иштирокчиларига Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Фестивалда Тожикистон Республикаси ва пойтахтдан ташриф буюрган ҳамда маҳаллий санъаткорлар ижросидаги гала-концерт иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Маза, мусиқа ва шодлик уйғунлашган “Lazzatli Surxon” фестивали Бойсуннинг нафис табиати бағрида ҳақиқий байрам муҳитини яратди.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг