Кутубхона фондида 1000 дан зиёд турли адабиётлар жамланди

Фарғона вилояти ҳокимлигида ташкил этилган кутубхона тобора ранг-баранг мавзудаги китоблар билан бойиб бормоқда. Айни пайтда бу зиё масканида китоб фонди 1050 нусхага етиб, мутолаа ишқибозлари бўш вақтини мазмунли ўтказиши, бадиий ва илмий тафаккурини кенгайтириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.
Айтиш жоиз, кутубхона фондининг асосий қисмини ўзбек адабиётига оид дурдона асарлар ташкил этади. Бу каби ноёб ва севимли китоблар ичида халқимиз маънавий меросига айланган асарлар, классик ва замонавий ёзувчилар ижоди, шеърият ҳамда наср намуналарини учратиш мумкин.
Ўз навбатида, китоб расталаридан жаҳон адабиётининг энг машҳур намояндалари, хусусан, Шекспир, Толстой, Достоевский, Жек Лондон, Хемингуэй, Пауло Коэльо ва бошқа кўплаб муаллифларнинг асарлари жой олган. Бу китоблар ўқувчига турли маданиятлар, ҳаёт тарзи ва дунёқарашлар олами билан танишиш имконини беради.
— Бугун давлат хизматчиси учун китоб мутолааси кундалик зарур юмушлар сирасига киритилиши зарур, — дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги масъул ходими Шарофиддин Ҳакимов. — Шу сабабли деярли ҳар куни бўш вақтимни кутубхонада ўтказиб, бу ерга олиб келинаётган янги асарларни ўқийман.
Фаол китобхонлик иш унуми, сифатини ошириш, касб этикаси ва муомала маданиятини яхшилашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг