Кунига икки дона сигарет чекиш ўлим хавфини 60 фоизга оширади — Тадқиқот
Халқаро олимлар гуруҳи томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, кун давомида икки дона енгил сигарет чекиш ҳам эрта ўлим хавфини сезиларли даражада оширади. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Мутахассисларнинг маълум қилишича, кунига 2-5 дона сигарет чекадиган одамларда ҳеч қачон чекмаганларга қараганда ўлим хавфи тахминан 60 фоизга юқори бўлади.
АҚШ ва Бразилияда ўтказилган мазкур тадқиқотда 20 йил давомида жами 323 минг 826 нафар катта ёшдаги инсонлар назорат остида кузатиб борилган. Шу вақтга қадар таҳлилларда қатнашганлар орасида 125 мингдан ортиқ ўлим ва 54 минг юрак-қон томир касалликлари қайд этилган.
«Кунига битта сигарет ҳам инсон ҳаёти учун хавф туғдиради. Чекадиган инсонларда чекмайдиганларга қараганда турли касалликларга чалиниш ҳолатлари кўпроқ учрайди. Хавф чекишни ташлаганидан кейинги дастлабки ўн йил ичида сезиларли даражада камаяди» — дейди тадқиқотчилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг