Кремль Киевни хушламаяпти
АҚШ ва Россия Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичини ўтказдилар. Бош музокарачилар уларнинг натижалари ҳақида эҳтиёткорлик билан гапиришмоқда.
АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф Х ижтимоий тармоғида Россия тинчликка интилаётганини ва можарони ҳал қилишда АҚШнинг саъй-ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаган. Владимир Путиннинг ёрдамчиси Кирилл Дмитриэв музокараларни самарали ва конструктив деб атади.
Дмитриэв Хʼда Маямидаги пляж фонида тушган фотосуратини жойлаштирди ва «Раҳмат, Маями. Кейинги сафар Москвада» ёзуви туширилган футболкада намоён бўлган.
Украина делегацияси ҳам Маямида бўлган, аммо расмий маълумот берилмаган. Шунингдек, музокараларда бирор ютуққа эришилганми ёки йўқ бу ҳам номаълум.
БИЛД маълумотларига кўра, Кремль Киев билан тўғридан тўғри музокараларни рад этган. Россия ва АҚШ музокараларида Европа вакиллари ҳам иштирок этгани маълум.
Вашингтон энг қийин босқичлар ҳали олдинда эканлигини, аммо тараққиёт борлигини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг