Коронавирус ўчоғи Хитой бўлмаслиги мумкин?!

16:12 27 Февраль 2020 Дунё
1194 0

Фото: www.google.com

“COVID-19” вируси биринчи марта Хитойнинг Хубэй провинциясида қайд этилди дегани, касалликнинг манбаси шу ерда пайдо бўлган дегани эмас”, дея таъкидлади ХХР давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг махсус экспертлар комиссияси раҳбари Чжун Наньшань матбуот анжуманида.

“Эпидемия билан боғлиқ тахминлар ва башоратларга келсак, биринчи кунданоқ бошқа давлатларни ҳисобга олмаган ҳолда Хитойни вируснинг тарқалиш манбаси сифатида кўрсатдик. Аммо ҳозирда кўплаб чет эл давлатларида ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда. Демак, хасталикнинг тарқалиш ўчоғи сифатида фақат Хитойни кўрсатиш нотўғри”, — деди Чжун Наньшань.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда ушбу касалликка чалинганлар сони 78 мингдан ошди, улардан 2715 нафари вафот этди, 29 мингга яқини даволанди.

ЖССТ маълумотларига кўра, 33 мамлакатда 80 мингдан ортиқ одамлар “COVID-19” билан касалланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?