Коронавирус: Кетма-кет пасайиш тенденцияси кузатилмоқда, аммо...
Дунёда кетма-кет уч ҳафта давомида коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари пасаймоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шунга доир навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.
Унда келтирилишича, 4-10 апрель саналарида 7,2 миллион нафардан зиёд бемор СOVID-19ни юқтирган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 24 фоиз кам кўрсаткичдир.
Шунингдек, мазкур хасталикдан вафот этганлар сони 18 фоизга камайиб, 22,3 мингдан ортиқ киши инфекция асоратларидан вафот этди.
ЖССТ таҳлилига кўра, касалланиш ҳолатларининг сезиларли камайиши Америка ва Европа қитъаларида қайд этилган — 26 фоиз. Ўлим даражасининг кескин пасайиши эса Африкада кузатилди — 73 фоиз.
Шунга қарамай, жаҳонда ҳали пандемия тўлиқ ортга чекингани йўқ. Жумладан, баъзи мамлакатларда “омикрон” штамми ва унинг турли субвариантлари кенг тарқалмоқда.
Оқибатда Корея Республикаси, Германия, Франция, Вьетнам, Италия, Хитой сингари қатор давлатларда беморлар сони кун сайин ортиб боряпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг