Коронавирус ҳавода қанча яшайди?

14:06 05 Апрель 2020 Жамият
1762 0

архив фото

Вирус ҳавода, аниқроғи, лифт ёки кўп хонадонли уйларнинг зиналарида қанча вақт сақланиб қолади? Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.

“Бу саволга аниқ жавоб йўқ. Бироқ агар кимдир лифтда акса урса ва сиз шу пайт лифтга кирсангиз, ўша ҳаводан нафас оласиз. Вирус зарралари оғирлиги сабаб ҳавода узоқ қолмайди — бор-йўғи бир неча дақиқа. Лекин жиҳозларнинг юзаларида, айниқса метал буюмларда вирус соатлаб сақланиши мумкин, баъзан 10 соат ҳам.

Эътибор қаратинг — эшик тутқичи, лифт тугмасида вирус бўлиши мумкин. Лифт тугмаларини тирсак ёки мушт билан босиш мумкин. Агар бармоғингизда боссангиз, вирус қўлингизга ўтса, Сиз кўз, бурун ёки оғизга тегизиш билан вирусни юқтирасиз.

Шунинг учун эшик тутқичини ушлаган, лифт тугмасини босган бўлсангиз, уйга киришингиз билан қўлингизни 20 сония совунлаб ювишингиз шарт”, дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистонда 298 кишида коронавирус аниқланган. Шулардан 25 нафари бу дарддан буткул фориғ бўлган. 2 киши эса вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер