Коронавирус: Ер юзида қанча аҳоли карантинда?

19:37 24 Март 2020 Дунё
1250 0

Фото: www.google.com

Ер юзи аҳолисининг тахминан 20 фоизи ёки 1,7 млрд киши коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ижтимоий изоляция чоралари остида қолган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Газетанинг қайд этишича, турли мамлакат ҳукуматлари ўта муҳим пайтда карантин чораларини кўришга мажбур.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 100 мингта ҳолат 67 кунда қайд этилган бўлса, кейинги 100 минг ҳолат (300 минг бемор) тўрт кунда кузатилди.

Ҳозиргача дунё бўйича ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 378 минг 679 та ҳолат қайд этилган.

Газетанинг ёзишича, айни дамда эпидемия бошланган Хитойнинг Хубэй провинциясида чекловлар олиб ташланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер