Қашқадарёга Хитойдан қайтган 164 нафар фуқаронинг 78 нафари соғлом... 

16:20 07 Февраль 2020 Жамият
2682 0

Архив сурат

“Xalq soʻzi ONLINE”. Аҳад Муҳаммадиев/Қашқадарё. Қашқадарё вилоятига Хитой Республикасидан жами 164 нафар фуқаро қайтди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг хабар беришича, Хитойдан келганларнинг аҳволи ҳар бирининг хонадонига борган ҳолда ўрганилиб, назоратга олинган.

Таллимаржон чегара пости ҳамда Қарши халқаро аэропортида масъул шифокорлардан иборат тиббий пунктлар ташкил этилиб, вилоятга кириб келаётган фуқаролар махсус тиббий текширувдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, “Коронавирус тарқалишига қарши курашиш штаби” номли “Телеграм” гуруҳи ташкил этилиб, ҳудудлардаги ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

Айни пайтгача тиббий текширувга олинганларнинг 78 нафарида тиббий текширув якунланиб, уларнинг соғлом эканлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Хитойдан чартер рейслар бўйича олиб келинган фуқаролар айни пайтда Тошкентда, махсус тайёрланган тиббиёт муассасасида халқаро санитария-эпидемиология талаблари асосида икки ҳафталик қатъий карантин ҳолатида сақланмоқда. Шу даврда уларнинг оила аъзолари билан учрашиши тақиқланган. Яқинлари билан фақат махсус телефон алоқаси орқали мулоқот қилиш имконияти яратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?