Кўргазма бухоролик санъатсеварларга наврўзона кайфият улашмоқда
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро тасвирий санъат музейида мамлакатимиз пойтахтида яшаб ижод қилаётган маҳоратли рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Сардор Нуғмановнинг шахсий кўргазмаси очилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда музей масъул ходими Раъно Эшонқулова, вилоят бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Обид Мавлонов ва бошқалар мусаввирнинг изланувчанлиги, фидойилиги, ижодининг ўзига хослиги, асарлари кишига наврўзона кайфият улашиши ҳақида сўз юритдилар.
«Қайтиш» деб номланган мазкур кўргазма рамзий маъноларга эга. Бир жиҳатдан у рассомнинг узоқ муддатли ижодий танаффусини, яна бир томондан инсоннинг ўзлигига қайтишини англатади. Зеро, ижодкорда табиат ва инсон мавзуси бош йўналиш саналади. Мусаввир она табиатнинг бошқалар оддий кўз билан илғамаган нозик қирраларини ўзига хос йўсинда тасвирлаб, одамзотни наботот оламини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга даъват этади. Асарларининг Франция, Германия, АҚШ, Туркия каби давлатлардаги шахсий коллекциялардан ўрин олгани рассом маҳорати эътирофидир.

— Мусаввир асарларида табиат ва инсоннинг уйғунлигини кўрсатади, — дейди бухоролик эркин ижодкор Азиза Авезова. — Одамларни огоҳликка чақиради. Акс ҳолда табиатнинг жазоси бор. Мен бу кўргазма орқали ўзим учун жуда кўп нарсаларни олдим. Улар келгуси ижодимда асқатади, албатта.
Айтиш керакки, бунга қадар Сардор Нуғмановнинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида шахсий кўргазмаси ўтказилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг