Корея Республикасидан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони очиқланди

19:17 31 Январь 2026 Welcome to uzbekistan
1562 0

2025 йилда жами 46,3 минг нафар Корея фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Сайёҳларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича кўриниш олган:

  • саёҳат – 36,1 минг нафар;
  • хизмат юзасидан – 5,1 минг нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 4,1 минг нафар;
  • ўқиш – 917 нафар;
  • тижорат – 4 нафар.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 минг нафарга ёки 12,2 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?