Кўп қаватли уй йўлагида пичоқ билан юрган эркак қамалди
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс кўп қаватли уй йўлагида пичоқ кўтарган ҳолда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ мазкур шахс маъмурий тартибда ушланганини маълум қилди.
Билдирилишича, кеча, 5 январь куни тунги соат 01:35 ларда Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи 42 ёшли О.С. маст ҳолатда қўшниси Д.Ю.нинг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган. У жамоат жойида бўла туриб, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёни қонунга хилоф равишда олиб юриб, жамоат тартибини бузган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан чора кўрилган ва ҳуқуқбузар маъмурий тартибда ушланган.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро О.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 («Майда безорилик»), 185 прим.2 («Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш»), 194 («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилиб, суд томонидан ушбу шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг