Конго ЖЧ саралашининг қитъалараро плей-оффида ўйнайди
Кеча, 16 ноябрь куни Африка минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Унда Нигерия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоалари Жаҳон чемпионати саралашининг қитъалараро плей-оффида Африка номидан қайси жамоа иштирок этишига ойдинлик киритиб олди.
Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди. Голларга Нигерия термасидан Франк Ониека, Конго Демократик Республикаси термасидан эса Мешак Элиалар муаллифлик қилди.
Асосий вақт дуранг билан якунлангач, ғолиб номига пеналтилар сериясида аниқлик киритилди. Дастлабки 5 та зарбадан сўнг тенглик кузатилди. Ҳар икки жамоа аъзолари 2 мартадан 11 метрлик зарбадан фойдалана олишмади.
Қўшимча серияда эса дастлабки зарбалар ғолиб номига ойдинлик киритди. Конго термасидан Мбемба аниқ зарба йўллаган бўлса, нигериялик футболчи Семи Ажаийи зарбада адашди.
Шу тариқа Конго Демократик Республикаси терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги босқичига йўл олди. Нигерия терма жамоаси эса қатор таққосига иккинчи марта Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг