Кўкдалада ноқонуний фаолият кўрсатган «заправка» жавобгарликка тортилди

13:50 21 Август 2025 Жамият
76 0

Қашқадарё вилоятида ноқонуний фаолият юритган «заправка» 150 миллион сўмга яқин жаримага тортилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.

Инспекциянинг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Кўкдала туманида жойлашган «И.Г.С.» МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Аниқланишича, АГТШдаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истеъмолчиларга суюлтирилган газ сотилган.

Текширув якунида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АГТШга нисбатан 142.9 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Бошқа бир ҳолатда эса Наманган вилояти Давлатобод туманида фуқаро электр таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 180 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?