Клопп Саудия клубига мураббий бўлиши мумкин

Юрген Клопп Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод“ клуби бош мураббийлигига келиши мумкин. Бу ҳақида “Аррийадия“ нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Ал-Иттиҳод“ клуби раҳбарлари жамоа бош мураббийлигига асосий номзод сифатида германиялик мутахассиснинг вариантини маъқуллаган. Яқин кунларда Клопп билан музокаралар бошланади.
“Ал-Иттиҳод“ клуби бу йил ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасида ҳам иштирок этмоқда. Жамоа декабрь ойида Ўзбекистон чемпиони, Қаршининг “Насаф“ клуби билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, айни пайтда “Ал-Иттиҳод“ жамоаси бош мураббийлиги вакант бўлиб турибди. Сабаби клубни шу вақтгача бошқариб келган Лоран Блан 28 сентябрь куни “Ал-Наср“дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп бош мураббий сифатида “Майнц 05”, “Боруссия Дортмунд“ ва “Ливерпуль“ клубларини бошқарган. “Боруссия Дортмунд“ билан 2 марта Германия Бундеслигасида ғолиб бўлган, “Ливерпуль“ билан эса Англия Премьер-лигасидан ташқари, УЕФА чемпионлар лигасида ҳам чемпион бўлишни уддалаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг