«Кинокарвон»да қайси фильмлар намойиш этилмоқда?
Хабарингиз бор, юртимиз бўйлаб «Бир бўлсак — ягона ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида «Кинокарвон» йўлга чиққан.
Хўш, лойиҳа доирасида аҳолимизга қайси фильмларни намойиш этмоқда? Мазкур савол билан «Маърифат» тарғиботчилари жамияти раҳбари Бахтиёр Ҳусанов билан боғландик.
«Тадбирлар энг чекка ҳудудларида олиб борилмоқда. Мақсадимиз ушбу карвон орқали қадриятларимиз унутмасликка чорлаш, ёшларни билимга қизиқтиришдан иборат.
Тадбирларимиз давомида Кинематография агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган «Абдулла Орипов», «Қуёш таъми», «Судья», «Доктор Абдуллаев», «Якшанба», «Осмондаги болалар 3», «Эврилиш», «Дада дегин», «Ўзбек қизи» каби фильмлар намойиш этилади. Кинокартиналар орасида ёш киноижодкорларнинг ҳам асарлари мавжудлиги бизни қувонтиради.
Фильмларда ота-онага ҳурмат, билим олишга бўлган зарурат ҳамда касбга бўлган муҳаббат алоҳида акс эттирилган», дейди Ҳусанов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг