Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Тошкентга келди
Дунёга машхур “Технион” Исроил технология институти профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман юртимизга ташриф буюрди. Олим “квазикристал”ларни кашф этиб, 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Исроил Фанлар академияси, АҚШ миллий техник академияси ҳамда Европа фанлар академияси аъзоси, профессор Д.Шехтман билан бугун пойтахтимиздаги олий ўқув юртида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўтказилган давра суҳбатида Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдди Шапиро, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирининг ўринбосари Азимжон Назаров, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари У. Бегимқулов, профессор ўқитувчилар, талабалар ва ОАВ ходимлари иштирок этди ҳамда юртимиздаги илм-фанга бўлган эътибор хусусида сўз юритди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда институтда 464 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, институтда Швеция Қироллик университети билан ҳамкорликда “Геоинформатика” маркази, АҚШнинг John Deer ва Россиянинг Росселмаш компанияларининг махсус марказ ва синфлари ташкил этилгани халқаро ҳамкорлик кўлами кенглигидан далолат беради. Бир сўз билан айтганда, институтнинг илмий салоҳияти 52 % ни ташкил этади. Тадбир мобайнида олимга шу каби муваффақиятлар яқиндан таништирилди, талабалар қизғин давра суҳбати ўтказилди.
Айни дамда олим Бухоро зиёратида.
Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг