Хўжайли туманида сенатор аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди

15:43 12 Сентябр 2025 Сиёсат
107 0

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва муҳокама қилинган масалалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида сенаторлар ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.

Шу мақсадда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Орал Атаниязова Хўжайли тумани Ёшлар марказида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда сенатор Сенатнинг 10-ялпи мажлисида муҳокама этилган қонунлар мазмун-моҳияти ва уларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Президентимиз раҳбарлигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, мактабгача ва умумий ўрта таълим тизимидаги янгиланишларга эътибор қаратди.

Мулоқот давомида маҳаллий муаммолар ҳам ўрганилди. Педагоглар томонидан мактаб ўқувчилари учун ёзги болалар соғломлаштириш марказини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Сенатор мазкур таклифни тегишли идоралар билан кўриб чиқишини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?