Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси (Фоторепортаж)
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
"Кўксарой" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

— Сизларни ишонтириб айтаманки, Ўзбекистонда инвесторлар ўзини эркин ҳис қилиши, эртанги кунга катта ишонч билан барқарор ишлаши учун барча имкониятларни яратиб берамиз. Айнан шунинг учун, бизга яқин дўст, хайрихоҳ бўлган энг ишончли инвесторлар иштирокида янги Кенгашни ташкил этмоқдамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.
Кенгаш ҳузурида сармоядорларни қўллаб-қувватлаш ишчи гуруҳи ташкил этилади. Янги Ишчи гуруҳнинг фаолиятини инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов мувофиқлаштириб боради.

Хусусан, инвесторни аэропортда кутиб олишдан тортиб, бизнес учун зарур рухсатнома ва лицензиялар беришгача бўлган барча хизматларни “ягона ойна” тамойили асосида кўрсатади.
У бошқа барча масалалардан озод қилиниб, бор эътиборини фақат инвесторлар билан ишлашга қаратади.

Инвесторнинг бирор-бир муаммоси ечилмасдан қолса, тегишли раҳбар ишдан кетади. Л.Қудратовга ҳар ойда бир маротаба Президентга ҳисобот киритиш вазифаси юклатилади.










Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг