Хоразмдаги «дом»да 13,1 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинди
Ҳазорасп туманидаги кўп қаватли уйда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида филиал комплаенс назорат тузилмалари, маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.
Аниқланишича, туманнинг «Паҳлавон Маҳмуд» МФЙда жойлашган «Г. М. Ҳ.» МЧЖга қарашли кўп қаватли уй хатловдан ўтказилганда, таъминот ташкилоти билан шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз газ тармоғига уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани фош бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоблаган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 13 миллиард 158 миллион сўм зарар қайд этилган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг