Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Фото: Хоразм вилоят ҳокимлиги
Анвар Давлетов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Тайинловга қадар у 2023 йилнинг июлидан Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Ундан аввал Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.
Анвар Давлетов янги лавозимда 2022 йилнинг июнидан Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Муроджон Ачилов ўрнини эгаллади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг