Хоразм театри янги мавсумни “Манқурт” спектакли билан бошлади

Фото: “Халқ сўзи”
Урганч шаҳрида Хоразм вилоят мусиқали драма театрининг 101-мавсуми очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Томошабинлар янги мавсумни қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” романи асосида саҳналаштирилган “Манқурт” спектакли билан қарши олдилар.
— “Манқурт” сўзи кўчма маънода ўз тарихини, ўз наслини, ўзининг томирларини унутган кишига нисбатан ишлатилади,— дейди Урганч давлат университети талабаси Ўғилжон Отажонова.— Буюк адиб Чингиз Айтматов ўзлигини йўқотган авлодни ана шундай манқуртларга ўхшатади. Асар ғояси образларнинг ички кечинмалари, актёрларнинг бетакрор ижро маҳорати орқали тўлиқ очиб берилган. Томоша мухлисларга ёқди.
Эътиборли жиҳати, спектаклни саҳналаштириш жараёнида театр жамоаси йиллар давомида шаклланган анъаналарни сақлаб қолган ҳолда, ўзига хос ёндашув билан замонавий технологияларга дадил мурожаат этган. Бу эса театр ихлосмандларига жуда маъқул бўлди.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг