Хитойдан интернет орқали нарса буюртма қилинса, Ўзбекистонга етиб келадими?

17:34 28 Апрель 2020 Жамият
1632 0

Хитойда ишлар қайта тиклангани сабабли биз интернет орқали нарса буюртма қилсак, етиб келадими? Божхонадан ўтказишадими? Ушбу саволга Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов жавоб берди.

“Жаҳон миқёсида тарқалиш географияси тобора кенгайиб бораётган коронавирус инфекциясини республикамизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб, Хитой Халқ Республикасидан кириб келувчи барча турдаги почта ва куръерлик жўнатмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилган эди.

Бироқ, 2020 йил 27 феврал кунидан бошлаб Хитой Халқ Республикасидан фақатгина "Ўзбекистон почтаси" АЖ орқали кириб келаётган жўнатмаларни қабул қилишга рухсат этилган”, дейди Олимжонов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?