Хитойда коронавирусга янги ном берилди
Фото: ria.ru
Хитой Соғлиқни сақлаш давлат ташкилоти “2019-нCоВ” коронавирусига вақтинча “Novel Coronavirus Pneumonia” (NCP) деб ном қўйди.
Бу атама инглиз тилидан таржима қилинганида “янги типдаги коронавирус чақирадиган пневмония” деган маънони беради.
Хитойликлар бу ном вақтинча қўйилганини таъкидлаб ўтишди. Чунки касалликнинг доимий номи ЖССТ томонидан ҳали расман тасдиқланмади.
9 февраль маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 37 минг кишини ташкил қилган. 811 киши эса вафот этган.
Бундан бир неча кун аввал олимлардан бири коронавируснинг номини ишлатиш қийинлиги, журналистлар, кенг жамоатчилик томонидан “Хитой вируси” деб аталаётгани мамлакат аҳолисига нисбатан камситиш бўлиши мумкинлигини айтгани хусусида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг