Хитойда Huarong International собиқ раҳбари 155 миллион долларлик пора учун қатл этилди
Хитой ҳукумати давлатга қарашли молиявий компания China Huarong Internationalнинг собиқ бош директори Бай Тянхуэга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди, деб хабар бермоқда Reuters.
Маълумотларга кўра, молиячи жами 1,1 миллиард юань (тахминан 155,6 миллион доллар) миқдорида пора олганликда айбланган.
2023 йил май ойида Тянсзин суди Бай Тянхуэни коррупцияда айбли деб топиб, уни олий жазо – ўлимга ҳукм қилганди. Унинг собиқ раҳбари Лай Сяомин ҳам худди шундай жиноятлар учун 2021 йилда қатл этилган эди.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда Хитой кенг кўламли антикоррупция кампанияси доирасида кўплаб мансабдорларни, жумладан юқори лавозимли амалдорларни ҳам лавозимдан озод қилиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилмоқда. Баъзилари эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг