Хитой ва Россия АҚШ иқтисодиётига кутилмаган зарба берди

Фото: Global Look Press
Россия ва Хитой соя бозори туфайли АҚШ иқтисодиётига кутилмаган зарба берди. Бу ҳақда Хитойнинг «Baijiahao» нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, Пекин узоқ вақтдан бери АҚШ соясининг асосий харидори бўлиб келган, бироқ бир муддат аввал Хитой компаниялари харид ҳажмини кескин қисқартирган. Шу билан бирга, Россия Узоқ Шарқда соя ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширди ва унинг экспорт ҳажми икки баробарга ошди.
«АҚШда тез орада соя йиғим-терим мавсуми бошланади, аммо ҳозир бундан ҳеч ким хурсанд эмас. Чунки ўтган йилги сотилмаган ҳосил ҳамон омборларда ётибди. Санкциялар тескари таъсир кўрсатди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ АҚШ вице-президенти Ж.Д.Венс Россия билан алоқалари учун Хитойга нисбатан АҚШнинг янги тарифлари йўқлиги билан изоҳлаган эди. Унинг сўзларига кўра, амалдаги тарифлар аллақачон анча юқори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг