Хитой Украинага ҳарбий контингент юбориш ҳақидаги хабарни рад этди

15:53 25 Август 2025 Дунё
153 0

Фото: Getty Images

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Линь Цзянь Welt нашри тарқатган хабарни рад этди.

ТАСС тарқатган маълумотга кўра, Хитой ҳукумати Украинага хавфсизлик кафолатлари доирасида ҳарбий контингент юборишни режалаштирмаяпти.

Аввалроқ Welt газетаси Пекин Украинага тинчликпарвар кучлар йўллашга тайёрлиги ҳақида ёзганди.

«Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Хитойнинг Украина масаласи бўйича позицияси аниқ ва изчил», — деди Линь Цзянь.

Шунингдек, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам Вашингтон Украинага ўз қўшинларини жўнатмаслигини маълум қилди. Бироқ АҚШ Киев хавфсизлигини таъминлашда фаол роль ўйнашини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?